“Навқирон Ўзбекистон” ижодкор ёшлар республика амалий санъат кўргазма-танлови

“Навқирон Ўзбекистон” ижодкор ёшлар республика амалий санъат кўргазма-танлови

ovapovaovaovaro.jpg 

     Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида “Навқирон Ўзбекистон” ижодкор ёшлар республика амалий санъат кўргазма-танлови бошланди.

     Ушбу кўргазмада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан замонавий санъат асарлари яратишда фаоллик  кўрсатаётган 23 ёшдан 35 ёшгача бўлган иқтидорли ёшлар иштирок этмоқда.  

     Кўргазмага республикамизнинг барча ҳудудларидан юборилган ижодий ишлар Ишчи гуруҳ томонидан сараланди ва кўргазмада намойиш этишга тавсия этилди.   Кўргазмада 70 нафарга яқин ёш истеъдодларнинг 200 дан зиёд амалий санъатга оид ижодий ишлари намойиш қилинади.

     “Навқирон Ўзбекистон” ижодкор ёшлар республика амалий санъат кўргазма-танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими жорий йилнинг 28 июнь куни Марказий кўргазмалар залида бўлиб ўтади.