Наманганда қуёш электр станцияси тўла қувватда ишга туширилди
Наманганда қуёш электр станцияси тўла қувватда ишга туширилди

Поп туманида қуёшдан энергия олиш лойиҳаси тўлиқ қувватда иш бошлади. Яъни, Германиянинг “Hyper Partners GmbH” компанияси таъсисчилигидаги масъулияти чекланган жамият шаклидаги "Next Solar Energy Group" хорижий корхонаси томонидан қиймати 350 миллион долларга тенг бўлган лойиҳа босқичма-босқич амалга оширилиб, қуёш фотоэлектр станцияси қуввати 500 мегаваттга етказилди.
Янги Ўзбекистон энергетикасида “яшил энергия” манбалари улушини изчил ошириш, электр энергияси ишлаб чиқаришда табиий газ ва бошқа ёқилғига боғлиқликни камайтириш ва ҳудудларнинг энергетик салоҳиятини юксалтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг 2024 йил 24 майдаги тегишли қарори асосида Поп туманининг Қўшминор маҳалласи ҳудудида жойлашган қаровсиз 1 минг 200 гектар майдонда ишга туширилган янги йирик қуёш фотоэлектр станцияси ҳам ушбу саъй-ҳаракатларнинг ёрқин ифодасидир.