Наманганда Халқаро бизнес маркази қурилади
Наманганда Халқаро бизнес маркази қурилади

Наманган шаҳрининг Амир Темур кўчасидаги 6 гектарни эгаллаган ҳудудда “UMS Holding” асосчиси, тадбиркор Алишер Усмонов томонидан Халқаро бизнес маркази қурилиши режалаштирилган. Ушбу марказ Конгресс-холл, бизнес мактаби, меҳмонхона, экопарк, спорт-соғломлаштириш иншоотларини ўз ичига олади. Бу ерда сунъий кўллар, фавворалар, автотураргоҳлар барпо этилади.
Халқаро бизнес маркази қурилиши баҳор ойларидан бошланади. Бу ерда келгусида халқаро симпозиумлар, бизнес-форумлар ўтказилиши кўзда тутилган. Шу орқали Наманганга инвестициялар кириб келиши жадаллашади, бизнес-туризм учун кенг имкониятлар яратилади. Мазкур марказ Наманганнинг ўзига хос брендига айланади.




