Нақшлар ортидаги тарих: Лондон санъат мактаби мутахассислари жонли илҳом манбаига гувоҳ бўлди
Нақшлар ортидаги тарих: Лондон санъат мактаби мутахассислари жонли илҳом манбаига гувоҳ бўлди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси мутахассислари, Лондонда жойлашган King’s Foundation School of Traditional Arts Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.
Ташриф давомида меҳмонлар Марказнинг музей экспозициялари, меъморий ечимлари, асл артефактлар ва миллий маданий мерос намуналари билан яқиндан танишаркан, бинонинг ташқи меъморий қиёфаси, фасад қисмида миллий архитектура анъаналари ва замонавий ечимлар уйғунлиги уларда катта қизиқиш уйғотди.
Уларнинг таъкидлашича, экспозицияларда намойиш этилаётган керамик кошинлар, миниатюра санъати намуналари ҳамда анъанавий ҳунармандчилик асарлари Ўзбекистон маданий меросининг нафақат тарихий, балки юксак бадиий қийматга эга эканини ҳам яққол намоён этади.
Ташрифнинг эътиборли жиҳатларидан бири шундаки, King’s Foundation School of Traditional Arts мутахассислари сўнгги икки ҳафта давомида талабалар билан бирга Ўзбекистонга хос геометрик ва ислимий нақшларни ўрганиб келаётганини қайд этди. Дарс жараёнида таҳлил қилинган айрим нақшларни Марказ экспозицияларида мавжудлиги меҳмонларда алоҳида қизиқиш уйғотди.
Лондонда жойлашган King’s Foundation School of Traditional Arts вакили, доктор Лиза ДеЛонг Марказ ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. Унинг сўзларига кўра, Марказдаги асл артефактлар, хусусан, керамик кошинлар, миниатюра асарлари ва анъанавий ҳунармандчилик намуналари унда катта таассурот қолдирган.
– Бу жуда таъсирли бино. Айниқса, унинг ташқи қисмида Ўзбекистон меъморчилик мероси нафис ва ўзига хос услубда акс эттирилгани катта қизиқиш ва ҳайрат уйғотди. Сўнгги икки ҳафта давомида талабалар билан бирга Ўзбекистонга хос геометрик ва ислимий нақшларни ўргандик. Биз муайян бир нақш устида ишлаётган эдик ва айнан шу нақшни бу ерда ҳам кўрдик. Бу дарсларда ўрганган билимларимизни амалда кўриш имконини берди, — деди доктор Лиза ДеЛонг.
Меҳмонларнинг фикрича, Марказ экспозициялари орқали Ўзбекистон маданияти, санъати ва меъморий анъаналари ҳақида янада чуқур тасаввур ҳосил қилиш мумкин.








