Музейлар — тарих кўзгуси
Музейлар — тарих кўзгуси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида музейларимизда, хусусан, Ислом цивилизацияси марказида Биринчи ва Иккинчи Ренессанс, давлатчилик тарихи ва буюк алломалар фаолияти бўйича янги экспозициялар ташкил қилинади, деб таъхидлади. Шунингдек Франция билан ҳамкорликда Миллий реставрация маркази фаолияти йўлга қўйилиши, Муқаддас китоб – Усмон Қуръони саҳифалари консервация қилиниши, юртимизнинг кўҳна тарихига бағишланган 18 та археология ёдгорлиги очиқ осмон остидаги музейга айлантирилиши, Самарқандда Соҳибқирон Амир Темур боғлари қайта тикланиши, «Буюк ипак йўли» музейи барпо этилиб, Бибихоним мажмуаси реставрация қилиниши ҳам режаланган.
Музейлар — тарих кўзгуси, кеча билан бугунни, бугун билан келажакни ўзаро боғлаб турадиган маънавият, маданият масканидир. Ушбу масканларни қўллаб-қувватлашга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилиши ўтмишимизга, бой тарихимизга, аждодларимизнинг бебаҳо меросига бўлган эътибор намунасидир.
Президентимиз саъй-ҳаракати билан дунёдаги машҳур Лувр музейида «Ўзбекистон воҳалари мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмаси ўтказилди. Унинг очилишида Шавкат Мирзиёев ва Франция Президенти Эммануэль Макрон иштирок этди. Кўргазмага 260 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди.
Ўзбекистоннинг бундай кўргазмалари шундан кейин Саудия Арабистони, Хитойд Берлинда ҳам ташкил қилинди. Бу йил эса Буюк Британия, Япония ва бошқа давлатларда ҳам Ўзбекистон кўргазмалаир ташкил этилади. Хорижда бундай кўргазмаларни ташкил қилишнинг аҳамияти шундаки, биз бой тарихимизни, халқимизнинг маданиятини бутун дунёга тарғиб этиш имконига эга бўламиз




