Музейда болаларга роботлар хизмат кўрсатади
Музейда болаларга роботлар хизмат кўрсатади

Барпо этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази пайтда Ёшлар академияси марказ билан ҳамкорлик қилишни бошлаган. бошлаган.
Марказ директори Шоазим Миновваровнинг маълум қилишича, Марказда ташкил этиладиган музей учун экспонатлар тайёрланмоқда. Бундан ташқари, бу ерга ташриф буюрадиган болаларга экскурсия дастурлари электрон тарзда тақдим этилиши режалаштирилган.
Уларда қизиқишни ошириш мақсадида бу жараён роботлаштирилади ва бу республикада болаларга махсус дастур асосида хизмат кўрсатувчи биринчи музей бўлади. Ҳозирда хизмат кўрсатувчи илк робот тайёр бўлган.
«Бизнинг олдимизга қўйган мақсадимиз Ислом динининг асл моҳиятини кўрсатиш. Бу дин тинчлик дини эканлигини номининг ўзи ҳам кўрсатиб турибди. Музейга экспонат сифатида Замахшарийнинг ўша даврдаги энциклопедия шаклида яратилган, араб ва лотин тилларида изоҳланган китобини олдик. Биринчи навбатда марказда таржима қиладиган асарларимиздан биттаси айнан шу китоб бўлади», дея таъкидлади марказ раҳбари.
Ҳозир 7 гектардан ортиқ ер майдонида 3 қаватли марказ биноси қад кўтарган. Марказ атрофи боғ қилиниб, сув ҳавзаси, фавворалар, тадбирлар, жумладан ҳайит намозлари ўтказиладиган майдон барпо этилади.
«Бу ер нафақат маърифат маркази, балки халқимиз дам оладиган масканга айланади. Ҳам мулкимиз, ҳам фахримиз бўлиб асрлар мобайнида ёшларга хизмат қилади», деди Шоазим Миновваров.




