“Мустақиллик мажмуаси” лойиҳаси хақида

“Мустақиллик мажмуаси” лойиҳаси хақида

sthjdjsdtrjdsrthserhsehrtj.jpg

        Куни кеча Юртимиз мустақиллигининг 29 йиллик тўйини нишонладик.         Бугунги кунда шоиру-ёзувчи-тарихчилар асарларида, мусиқачилар басталаган куйларда, рассомлар чизмаларида, маданият-спорт ишларида, саноат–иқтисодий-ижтимоий  тизимида,  шунингдек юртимизнинг барча жабҳаларида, Юртимиз мустақиллигини, шаънини тараннум этувчи омиллар, воқеалар ва ходисалар юз бериб мустақилликнинг хосиллари етилиб, Мустақил Ўзбекистон  бутун дунёга танилмоқда. 

Қурилиш-меъморий ишлар илгари иттифоқ доирасида марказнинг режа плани бўйича амалга ошириларди. Қурилишни молиялаштириш масалалари  фақат марказ орқали хал қилинар эди. Меъморчиликда миллий ананаларга ва маҳаллий масалаларга унчалик эътибор берилмас эди. 

        Мустақилликдан сўнг меъморчиликда миллийликка, шарқона мухит доирасида лойиҳалар яратиш ишлари шакллантирилди ва ривожланди.  Айниқса Тошкентда бунёд этилган Темурийлар Давлат тарихи музейи, Алишер Навоий боғи мажмуаси, Олий мажлис, Сенат биноси ва Тантаналар саройи бинолари комплекси, Ўзбекистон Давлат консерваторияси биноси, бозорлар, савдо шохобчалари, турар жой ва маданий, маиший, хизмат кўрсатиш бинолари, шунингдек автомагистраллар, йўл трассалари,  кўприклар, тоннеллар, автоулов ва темир йўллар станциялари каби кўплаб  объектлар қурилиб, фойдаланишга топширилди.  Қайд этилган объектлар халқимиз фаравонлиги йўлида, миллий шарқона маданиятимиз ва ананаларимизни ҳисобга олган ҳолда бунёд этилган бўлиб, бугунги кунда халқимизга хизмат қилиб келмоқда.  Кенг миқёсда бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биноси миллий меъморчиликнинг энг катта намуналаридан ва ютуғларидан биридир.

jhtydkjdrhexdthsehjdrtshrt.jpg

         Мен 1984 йилдан бери қурилиш сохасида ишлаб, кўп йиллик тажрибамга асосланиб, мустақил лойиҳа яратиш фикри туғилди ва 2000 йиллар ўрталарида “Мустақиллик мажмуаси” деб аталувчи лойиҳани яратдим. Бу лойиҳани яратиш орзуси Тошкент шаҳар, Кўкча мавзесидаги Исломобод махалла гузари биноси
1993 йилда фойдаланишга топширилгандан кейин  туғилди. Гузар қурилиши якунлангандан кейин бино ўртасидаги ўрнатилган мовий гумбаз, Амир Темур давридаги жангари аскарларнинг бош кийимига ўхшаб кетганини кўпчилик фикр билдирган. Шунда бизнинг миллий бош кийимиз “Дўппи” кўринишида бино яратиш ғояси туғилди. Лойиҳага Марғилоннинг Гармдори гулли дўпписи асос қилиб олинди. Бино тархи 29м/29м бўлиб, баландлиги 15 м,  3 қаватдан иборат бўлиб,  ертўла қисмида кахвахона, 1-қаватда кундалик фаолият юритадиган ошхона ва 2-қавати ресторан-тўйхонадан иборат. Мазкур бино лойихасини режасини ўзгартириб, бошқа маъмурий, маданий бино сифатида фойдаланиш мумкин.