“Мулла Қосим”жоме масжиднинг янги биноси қурилиши бошланди

“Мулла Қосим”жоме масжиднинг янги биноси қурилиши бошланди

yerypfkacfvcuvcua.jpg

       13 июнда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Мулла Қосим” жоме масжидининг янги биносининг биринчи ғиштини қўйиш маросимида иштирок этдилар.

«Мулла Қосим» жоме масжиди XIX асрнинг 80-йилларида қурилган. У кейинги пайтларда яроқсиз ҳолатга келиб қолган эди. Шу сабабли маҳалла аҳли эзгу ният билан масжидни қайта қуриш таклифини олға суришди. Ушбу хайрли ташаббус Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан қўллаб-қувватланди.

Қурилиш ишларига мутасадди идоралар томонидан рухсат берилгандан сўнг, маҳаллий аҳоли, масжид қавми хабардор қилиниб, эски масжид бузилиб, 0,55 гектар ерга икки ярим минг нафар намозхонга мўлжалланган, қурилиш меъёрлари ва қонунчилик талабларига жавоб берадиган муҳташам бир масжид бино қилиш ишлари бошлаб юборилди.

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари масжиднинг илк ғиштини табаррукона қўйиб бериб, унинг қурилишига оқ фотиҳа бердилар. Қурувчилар ўз маҳоратларини кўрсатиб, бор куч-ғайрат билан меҳнат қилишмоқда.

venrovenoryvkpuauak.jpg

fkeryek5nrgk6g7ok6gokrkepuk.jpg