Муфтий шайх Нуриддин Холиқназаров Исломий фиқҳ академияси аъзолигига қабул қилинди
Муфтий шайх Нуриддин Холиқназаров Исломий фиқҳ академияси аъзолигига қабул қилинди

Саудия Арабистони пойтахтида Исломий фиқҳ академиясининг 23-давра йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназаров ушбу кенгаш аъзолигига қабул қилингани эълон қилинди
Маълум қилинишича, исломий фиқҳ академияси шайх Нуриддин Холиқназаров ҳазратларини ушбу нуфузли академия аъзолигига қабул қилиш ҳақида қарор қабул қилди.
Маросимда иштирок этаётган дунёнинг етакчи уламолари Муфтий ҳазратларини ушбу мартаба билан қутлаб, Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни юқори баҳолади.