«Мовароуннаҳрнинг Ислом илм-фани ва маданиятига қўшган ҳиссаси»

«Мовароуннаҳрнинг Ислом илм-фани ва маданиятига қўшган ҳиссаси»

 

 

srgdrgagsdrg.jpg 

Туркия Республикасининг Истанбул университетида «Мовароуннаҳрнинг Ислом илм-фани ва маданиятига қўшган ҳиссаси» мавзусида халқаро конференция ўтказилди.

Халқаро анжуманда Истанбул университети ректори, профессор Усмон Булент Зулфиқор, «Халқаро мусулмон уламолари бирдамлик ассоциацияси» президенти Абдулваҳҳоб Экинжи ва «Илмий хизмат ва тадқиқот маркази» президенти профессор Мустафо Караташларнинг нутқлари тингланди.

         Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Алишер Навоий номидаги тил ва адабиёт университети доктори Абдумурод Тилавов ва доктор Абдумухтор Раҳмонов маърузалари билан иштирок этдилар.

         Анжуманда Мовароуннаҳрнинг инсоният тарихи ва Ислом маданиятидаги ўрни ва аҳамияти, диёрдан етишиб чиққан уламоларнинг Ислом динига қўшган ҳиссаси, Темурийлар давлатининг минтақада илм-фан ва маданият борасидаги хизматлари алоҳида таъкидланди. Шунингдек Истанбул, университети билан Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари ўртасидаги илмий алоқалар янада ривожланаётганини катта мамнуният билан эътироф этилди.