“Мовароуннаҳр илм булоғи”
“Мовароуннаҳр илм булоғи”

Туркия Президентининг ташаббуси билан 6-12 ноябрь кунлари онлайн тарзда “Мовароуннаҳр илм булоғи” мавзуида Туркия давлатида бешинчи маданият ва халқаро арабча китоблар кунлари фестивали бўлиб ўтди.
Ушбу нуфузли онлайн фестивалда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов иштирок этиб, “Абу Мансур Мотуридийнинг Самарқандаги Дарул Жузжония ва Дарул Иёдия калом мактаблари” мавзусида маъруза қилди.
Фестивалда шунингдек, хорижлик таниқли исломшунос олимлар томонидан Мовароуннаҳр тарихи ва маданияти, ушбу заминдан етишиб чиққан уламоларнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси билан боғлиқ мавзуларда маърузалар тингланди.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати




