Мотуридий таълимоти билимдонлари
Мотуридий таълимоти билимдонлари

Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасасида вакиллик тасарруфидаги масжид имом-хатиблари ўртасида “Мотуридий таълимоти билимдони” номли интеллектуал беллашув бўлиб ўтди.
Танлов иштирокчилари мотуридийлик таълимотининг асосий қоидалари, ақидавий ечимлари ва мантиқий-илмий асослари юзасидан ўз билимларини намоён этди.
Беллашув якунларига кўра қуйидаги жамоалар ғолиб деб топилди:
- 1-ўрин: Мотуридий меъросхўрлари;
- 2-ўрин: Эътиқод дурдоналари;
- 3-ўрин: Ақида имомлари.
Мазкур танлов Имом Абу Мансур Мотуридийнинг илмий меросини чуқур ўрганиш, уни кенг тарғиб қилиш ва бу орқали соф эътиқод, илм ва маърифат асосларини жамиятда мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.