Мисгарлик
Мисгарлик

Ўрта Осиё, асосан, Шаҳрисабзда мисгарлик билан шуғулланувчи ҳунармандлар кўпчиликни ташкил этган. Мис буюмлари нафақат турларининг хилма – хиллиги, балки уларни безашда ўзига хослиги билан ҳам ажралиб турган. Идиш тутқичлари ва устки қисмларини безашда маҳаллий усталар фақат шу ерга хос бўлган услублардан фойдаланишган.
Мутахассисларнинг фикрича, бундай безак услуби Ўрта Осиёнинг бошқа ҳудудларида учрамаган. Ўрта Осиё мисгарлик буюмлари бир-биридан кам фарқланган, улар маҳаллий ўхшашликдан ташқари, шарқий Туркистон, Ҳиндистон, Эрон, Кавказ ва Туркия мис буюмларига ҳам ўхшашдир. Бу ўхшашлик қадимдан маданий алоқалар узлуксиз давом этиб келганидан дарак беради.
Ўша даврда мис буюмлар кўпинча уйни безаб турган ҳамда уларда бойликларни ҳам сақлашган. Беклар ва хонлар ўртасида ўзаро курашлар бўлиб турган нотинч йилларда зарур ҳолда идишларни яшириш осон бўлган. Шу билан биргаликда уларни маълум маблағ эвазига хон зарбхонасида танга пулларга айлантириб олинган. Мис буюмлари асосан исломий ва гириҳ нақшлари тасвирлари туширилган. Бундан ташқари арабча ёзувлар билан безатилган буюмлар ҳам учраб турган. Ҳозирги кунда «Шаҳрисабз» давлат музей қўриқхонаси фондида ана шундай мис буюмлар сақланмоқда.
Чилчироқ - XIX аср. Қуръон оятлари ёзилган. Шаҳрисабз воҳасида мис буюмлар безаги асосан исломий ва гириҳ нақшлардан ҳамда арабча ёзувлардан иборат бўлган.

Кўзача - ХХ аср. Ўсимликсимон орнаментли нақш,оғиз қисмининг сал пастида бўртма нақши бор. Кўзачанинг қорин қисмининг икки ёни доирасимон.