Мир Араб олий мадрасасига ташриф

Мир Араб олий мадрасасига ташриф

yekrvovlykpfcuafrvkoypua.jpg

Дин ишлари бўйича қўмита раиси Бухоро вилоятида бўлиб, янгиланаётган Ўзбекистонда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли, хусусан, ёшларга етказиш, мақсадида мулоқотлар ўтказмоқда.

 

Хусусан,  20 январь куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Бухоро вилоят ҳокимининг ўринбосари Э.Мажидов, Бухоро вилоят бош имом хатиби Ж.Элов Бухоро шаҳар Абу Ҳавс Кабир кўчасида жойлашган Мир Араб олий мадрасасининг янги биносига ташриф буюрдилар.

 

Ташриф асносида меҳмонлар Мир Араб олий мадрасасининг янги биносида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари, амалга оширилиши режалаштирилаётган қўшимча янги лойиҳалар билан танишдилар.

 

Жумладан, Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари ва янги лойиҳалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, қурилиш-монтаж ишларини замон талабларига мувофиқ ҳолда тез ва сифатли якунлаш лозимлигини таъкидладилар. Шунингдек, улар мавжуд муаммоларни ҳал қилишда Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳар томонлама кўмаклашишга тайёрлигини билдирдилар.

 

Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи мажлислар залида Мир Араб олий мадрасаси талабалари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда ҳам Президентимизнинг олий мажлисга йўллаган мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, хусусан, жорий йилга: ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, йили деб ном берилгани замирида ёшларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ғояси мужассам экани, уларнинг таълим олишлари, миллий қадриятларимиз асосида, аждодларимизга муносиб ворис бўлиб етишишлари ҳақида сўз борди.

ykrvkeoanlvoukyuacfupyuryuk.jpg

Шунингдек, учрашувда юртимизда зиёрат туризмини ривожлантириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, Ўзбекистоннинг бу борадаги имкониятлари ҳақида ҳам сўз юритилди.