Миллий маъруза тақдимоти
Миллий маъруза тақдимоти
Пойтахтимизда “Фуқаролик жамиятининг ҳолати ва ривожланиш тенденциялари” мавзусидаги Миллий маъруза тақдимотига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбир Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази ташаббуси билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди, “Юксалиш” ҳаракати, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Маҳаллалар уюшмаси ва Миллий медиа бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Янги Ўзбекистон ривожланиши босқичида илк бор тайёрланган ушбу маъруза мамлакатда фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг чуқур таҳлили сифатида эътироф этилди.
Миллий маърузанинг асосий мақсади Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар натижасида шаклланган фуқаролик жамиятининг бугунги қиёфасини холис баҳолаш, эришилган ютуқлар, замонавий чақириқлар ва истиқболдаги стратегик йўналишларни белгилашдан иборат.
Тадбирда ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган мазкур ҳафталик фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ривожлантириш соҳасида амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш ва ушбу йўналишдаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш учун мулоқот майдони вазифасини ўтаётгани эътироф этилди.
Тадбирда таъкидланишича, сўнгги йилларда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш соҳасида бутунлай янги босқич бошланишига асос бўлди.