“Меъмор - 2025” ғолиблари

“Меъмор - 2025”  ғолиблари

 orvekervakprykeruyker.jpg

 

     Тошкентда “Меъмор - 2025” IV Архитектура мукофотининг тўртинчи мавсумига якун ясалди.

     Танлов ишларини халқаро экспертлар ҳайъати баҳолади. Баҳолаш мезонларига ижодкорлик, инновационлик, бадиий ва функционал сифат, маҳаллий контекстга ҳурмат ва барқарорлик тамойилларига риоя қилиш киради.

     Мукофот доирасида асосий совринлардан ташқари фахрий дипломлар, ҳайъат махсус мукофоти, “КНАУФ. Интерьер+” танловининг махсус мукофоти ва “ЭЪТИРОФ” — архитектурага қўшилган ҳисса учун махсус мукофотлар ҳам берилди.

     “Меъмор - 2025” IV Архитектура мукофотининг халқаро даражага кўтарилиши минтақада архитектура соҳасида янги ҳамкорлик имкониятларини очиб, шаҳар муҳитининг сифатини оширишда муҳим қадам бўлди.