Меҳмон азиз

Меҳмон азиз. 1991 йилнинг август ойида Бельгиянинг Гент шаҳарчасида оилавий алмашув дастури доирасида икки ҳафта мобайнида меҳмон бўлгандим. Шунда меҳмон кутишнинг ўзбекча, айниқса фарғонача одати уларда ҳам бор экани, яъни ҳар оқшом мезбонимизнинг қариндоши ёки яқин дўсти навбат билан меҳмон қилишига гувоҳ бўлдим. Бугун, Ислом цивилизацияси марказига таниқли журналист ва суратчи Жан Линдерн Рейнхард бошчилигидаги бельгиялик журналистлар ташриф буюрдилар. Уларга Ислом цивилизацияси маркази ташаббускори - мамлакат Раҳбарининг илмий-маърифий меросга, диний-маърифий саводхонликка, анъаналаримизга алоҳида муносабати, Цивилизация марказининг мақсади ва ғоялари тўғрисида батафсил ахборот берилди, фильм намойиш қилинди. Меҳмонларимиз ниҳоятда таъсирланганларини, лойиҳа Ўзбекистоннинг навбатдаги ютуғи бўлажагини, Марказ ишга тушгач кутилаётганданда аъло натижалар бўлишига ишонч билдирдилар.

photo2023-09-0417-29-47.jpgphoto2023-09-0417-29-50.jpgphoto2023-09-0417-29-44.jpg