Масофавий таълим олиш имконияти
Масофавий таълим олиш имконияти
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида ESG Center of Excellence таълим дастурининг илк битирувчиларига сертификатлар топширишрилди.
Унда мамлакатимиз давлат корхоналарида ESG (экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув) тамойилларини кенг жорий этиш, барқарор ривожланиш маданиятини шакллантириш ҳамда соҳада миллий салоҳиятни мустаҳкамлашга қаратилган янги ташаббуслар тақдим этилди.
Тадбирнинг муҳим янгиликларидан бири сифатида мамлакатдаги барча давлат корхоналари ходимлари учун ESG йўналишида масофавий таълим олиш имконини берувчи онлайн ўқув платформаси ишга туширилгани эълон қилинди.
Мазкур таълим дастури Ўзбекистон Республикаси давлат корхоналарида халқаро ESG стандартларини жорий этиш ва барқарор ривожланиш тамойилларини амалиётга татбиқ этиш мақсадида “UzAssets” акциядорлик жамияти томонидан Осиё тараққиёт банки кўмагида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Икки босқичли ўқув дастурида мамлакатнинг йирик давлат компаниялари мутахассислари иштирок этиб, ESG соҳасидаги замонавий ёндашувлар, халқаро ҳисобот стандартлари, корпоратив бошқарув, экологик масъулият ва ижтимоий барқарорликка оид билим ҳамда амалий кўникмаларни эгаллади.




