Марказий Осиё ўқитувчилари – бир минтақа, бир овоз, бир куч!
Марказий Осиё ўқитувчилари – бир минтақа, бир овоз, бир куч!

Нукус шаҳрида Марказий Осиё педагоглари халқаро форуми ўтказилмоқда. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказилаётган ушбу форумда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, шунингдек Озарбайжон ва Туркия давлатлари таълим тизими ходимлари, хорижий ҳамкорлар ва халқаро экспертлари иштирок этмоқда.
“Марказий Осиё ўқитувчилари – бир минтақа, бир овоз, бир куч!” шиори остида ўтказилаётган ушбу анжуманда инновацион методлар ва ўқитиш технологиялари, рақамли таълим имкониятлари ҳамда экологик тарбия, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш масалалари муҳокама қилинмоқда.