Марказий Осиё олималари халқаро форуми

 

Марказий Осиё олималари халқаро форуми

rterterterterterterasd.jpg

 

 

 

     Пойтахтимизда 11 февраль — Халқаро илм-фандаги хотин-қизлар куни муносабати билан “SheSCIENCE 2026” Марказий Осиё олималари халқаро форуми бўлиб ўтди.

    Форум Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Осиё тараққиёт банки ҳамда TWAS — Жаҳон фанлар академияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

 

     Тадбирда давлат бошқаруви органлари, халқаро ташкилотлар, илмий муассасалар ва олий таълим тизими вакиллари, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 200 нафарга яқин олима аёллар иштирок этди.

 

    Форум доирасида “Мўътабар аёл – 2025” кўкрак нишони билан тақдирлаш ҳамда “Олима аёл – 2025” миллий грант танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Танлов 2021 йилдан буён иқтидорли аёл олималарни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим ташаббус сифатида амалга ошириб келинмоқда.

 

    Илмий дастури доирасида биология ва тиббиёт, экология ва иқлим, математика, муҳандислик ва физика каби йўналишларда учта илмий сессия ўтказилиб, биотехнология, барқарор ривожланиш, рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва муҳандислик соҳаларидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.