Марказий Осиё етакчи аёлларининг Тошкент декларацияси
Марказий Осиё етакчи аёлларининг Тошкент декларацияси

Тошкент шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари - Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон етакчи аёллари мулоқотининг мажлисида бу йил 30 йиллиги нишонланаётган Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформасининг устувор мақсадларини амалга оширишда минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилди. Мазкур халқаро мулоқртда аёлларнинг сиёсий иштироки, иқтисодий мустақиллиги, таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларига тенг ҳуқуқли кириш, гендер зўравонликни бартараф этиш ва экологик ҳамда иқлим сиёсатида аёлларнинг ролини кучайтириш каби 12 та муҳим йўналишни ўз ичига олди.
Мулоқот мажлиси якунида парламентлараро ташаббуслар доирасидаги келгусидаги ҳаракатлар ва ҳамкорлик учун асос бўлиб хизмат қиладиган якуний ҳужжат қабул қилинади, шунингдек, минтақавий ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”, йиллик мониторинг ва тажриба алмашиш тизимини йўлга қўйиш режалаштирилган.