Марказга Қуёш батареяларини ўрнатиш доирасидаги ишлар.
Марказга Қуёш батареяларини ўрнатиш доирасидаги ишлар.

“Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази” объектида, Энергия ресурслари ишлатилишида тежамкорлик ишлари доирасида замонавий қуёш батареяларидан фойдаланиш бўйича объектда ўрганиш ишлари олиб борилди. Мазкур ишлар “буюртмачи” (Шаҳар хокимияти қошидаги “Ягона буюртмачи хизмати” ИК), Лойиҳа ташкилоти (Ўзоғирсаноатлойиҳа АЖ), ва Марказ қурилиши дирекцияси мутахассислари иштирокида ташкил этилди.
Ўрганиш жараёнида объектда қуёш батареяларни ўрнатишга жой вариантлари кўриб чиқилди. Қуёш батареяларини Марказ объекти ховлисидаги қозонхонанинг том қисмига ва Хазрати Имом масжиди тахоратхонаси ёнидаги бўлажак ёдгорликлар растаси дўкони устки қисмига ўрнатилиши таклифлари берилди.
Қайд этилган таклифлар бўйича белгиланган тартибда ўрганилиб, тахлил этилиши келишилди.








