Марказдан "Минералогия" рисоласида қайд этилган маъданларнинг 25 та намунаси ўрин олади

Марказдан "Минералогия" рисоласида қайд этилган маъданларнинг 25 та намунаси ўрин олади

venovennoveryukpfuykpyurpr.jpg

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи таркибида Ўрта асрларда Биринчи ренессансга асос солган Мовароуннаҳрлик олимларнинг дунё фани ва тамаддунига қўшган ҳиссаси бўйича махсус бўлим ташкил қилинади. Ушбу олимлар орасида Абу Райҳон Берунийнинг фаолияти алоҳида ўринни эгаллайди. Ўндан ортиқ хорижий тилларни билган қомусий олим "Маъданшунослик" - "Минералогия" йўналишида ҳам илмий тадқиқотлар олиб борган ва ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида топилиши мумкин бўлган маъданларни тўлиқ ўрганган.

 

Ўрта асрнинг буюк қомусий олими Абу Райҳон Берунийнинг “Минералогия” рисоласм ўз замонаси учун Марказий Осиё ва Яқин Шарқ, ҳатто Европада ҳам минералогия соҳасида тенги йўқ асар ҳисобланади.  Мутафаккир «Китоб алжамоҳир фи маърифат алжавоҳир» («Қимматбаҳо тошларни билиб олиш бўйича маълумотлар тўплами» — қисқача «Минералогия») асарида 300 дан зиёд минерал ва улар турларининг хусусияти, қўлланиши, вужудга келиш шароитлари, ранги, қаттиклиги ва зичлигини таърифлаган.

 

Берунийнинг "Минералогия" рисоласида қайд этилган маъданларнинг 25 та намунасини Геология музейи директори А.Аҳмедшоев Ислом цивилизацияси марказига топширди. Ушбу бебаҳо ҳадя музей экспонатлари қаторидан жой олади. Мазкур намуналарнинг ўзиёқ жонажон Ватанимизда Менделеев жадвалидан қайд этилган барча маъданлар бор, деган эътирофни тасдиқлайди.