Марказ тарихий қўлёзмалар билан бойитилади
Марказ тарихий қўлёзмалар билан бойитилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Улуғ аждодларимиз томонидан яратилган ва бугунги кунда бутун маърифатли дунёни ҳайратга солиб келаётган илмий мерос фақат бир миллат ёки халқнинг эмас, балки бутун инсониятнинг маънавий мулки бўлиб, бу бебаҳо бойлик янги ва янги авлодлар учун донишмандлик ва билим манбаи, энг муҳими, янги кашфиётлар учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилиши шубҳасиздир”, деб таъкидлаган,
Барпо этилаётган Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази ҳам халқимизнинг бой ўтмишини, илм-маърифат ривожига қўшган катта ҳиссасини намоён этадиган яхлит ноёб маънавият маркази бўлади. Шу мақсадда Марказни ноёб тарихий қўлёзмалар, бошқа материаллар билан бойитиш учун чет эл ташкилотлари, экспертлари ва мутахассислари билан ҳамкорлик қилинмоқда.
Марказда музейшунослик доирасида хорижлик лойиҳачилар, дизайнерлар ўз тақдимоти билан қатнашиб келмоқдалар. Жумладан, яқинда австриялик ишбилармон Александр Вильгельм Ислом цивилизацияси марказида Темурийларнинг йирик вакили Ҳусайн Бойқаронинг хориж музейлардаги сақланаётган кўлёзмалари ва миниатюраларидан янги технологияда факсимил нусхада олинган ва жамланган китоб тўпламини намойиш этди. Мазкур жамланма хақиқий нусхалардан озгина фарқланиши бўйича маълумот берди ва ИЦМ музейига шу технология асосида тарихий қўлёзмалар ва материаллар етказилишига ёрдам бериш истагини билдирди.

Шунингдек, музейшунослик доирасида лойиҳа ишларида қатнашаётган Франциянинг “WILMOTTE & ASSOCIES ARCHITECTES” ва “АVETSTO GROUP” ширкатлари вакиллари Марказда барпо этилаётган бинонинг техник ҳолатлари билан танишишди ва музейшуносликка оид ўз таклифлари доирасида тақдимот маросимини ўтказишди.
Ушбу тақдимот тадбирларида “Ўзоғирсаноатлойиҳа” институти, “12-трест” акциядорлик жамияти, Қурилиш дирекцияси, Ислом цивилизацияси маркази маъмурияти вакиллари ва таниқли олимлар иштирок этишди.
Х.Шукуров




