Марказ фаолиятига бағишланди
Марказ фаолиятига бағишланди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолияти ва музей экспозициясини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Марказ мутасаддилари, олимлар, профессорлар ва соҳа мутахассислари иштирок этди.
Йиғилишда сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада хайрли ишлар амалга оширилаётгани, хусусан, Президентимиз ташаббуси билан қад ростлаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида кенг кўламли қурилиш ва таъмирлаш, шунингдек, бинонинг ташқи ва ички қисмларини безаш ишлари жадал давом этаётганини алоҳида таъкидлнади. Шунингдек, Ислом цивилизацияси марказининг 2023 йилда амалга оширган фаолиятига доир ҳисоботи тақдим этилди ҳамда Марказнинг навбатдаги режалари ҳақида сўз юритилди. Хусусан, Марказ биносининг ташқи ва ички безакларидаги хаттотлик ёзувлари, равоқлар учун тайёрланаётган рангтасвирлар, музей экспозициясини шакллантиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболдаги вазифалари баён этилди.
Йиғилишда келгусидаги режалар муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.




