Маърифий учрашувлар

Маърифий учрашувлар

srthgsrthserhgsergsergtaraweraqwer.jpg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов Хоразм вилоятида сафарда бўлди.

 

Иброҳим домла Иномов даставвал Урганч туманидаги “Имом Фахриддин ар Розий” ўрта махсус ислом билим юртининг янги биноси ва талабалар ётоқхонасида яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Бу ерда  билим юрти талабалари билан учрашув ҳам бўлиб ўтди. Унда Иброҳим домла талаба-ёшларга илм олиш, бу борада улуғ алломалар,  жумладан мазҳаббошимиз Имом Аъзам ва етук олимлар ҳаётидан мисоллар келтирган ҳолда мазмунли ва таъсирли маъруза қилди.

 

Шунингдек, диёримизда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳот ва бунёдкорлик ишлари ҳақида атрофлича сўзлаб берилди, талабалар билан савол-жавоб ўтказилди, ўқимишли талабаларга эсдалик совғалар берилди.