Маҳоратдан комиллик сари

Маҳоратдан комиллик сари

 

englenslegzungsszeorcaokngsgssdegglveglknsl.jpg

 

Тасвирий санъат галереясида Наврўз байрами муносабати билан “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамкорлигида «Маҳоратдан комиллик сари» номли халқ амалий санъати усталарининг кўргазмаси ташкил этилди.

Наврўз — янгиланиш ва уйғониш байрами. Бироқ маданиятда ҳақиқий янгиланиш анъана ва илдизларга таянгандагина барқарор бўлади. Шу боис ҳунармандчилик миллий маданиятимизнинг муҳим ва мустаҳкам асосларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон амалий санъатида ҳар бир шакл ва нақшнинг ўз маъноси бор. Орнамент — бу ўзига хос тил, рамзлар эса тарихий маънога эга белгилар ҳисобланади. Ранглар ҳам муайян ҳудуд ва мактабга хос бўлган бадиий анъаналарни ифода этади. Чинакам уста бу маъноларни яхши билади, нақшларнинг келиб чиқишини тушунади ва анъанани сақлаган ҳолда уни замонавий ижод билан бойитади.  

«Маҳоратдан комиллик сари» кўргазмаси ўтмиш ва ҳозирги кун ўртасидаги боғлиқликни, эркин ижод ва мактаб масъулияти ўртасидаги мувозанатни кўрсатади. Экспозицияда ҳунармандчилик тирик касбий маданият сифатида тақдим этилмоқда ва унинг жамиятдаги аҳамияти янада очиб берилмоқда.