Манбаларга кўра Умар Ақто исмли хаттот Соҳибқирон Амир Темур ҳазратларининг котиби бўлган
Манбаларга кўра Умар Ақто исмли хаттот Соҳибқирон Амир Темур ҳазратларининг котиби бўлган. У они ҳазратни ҳайратда қолдириш учун Каломуллоҳни кичик ҳажм ва ўлчамларда кўчиради. Мусҳаф соҳибқироннинг муҳр узуги катталигида бўлган ва бемалол ўқилган. Аммо Амир Темур бундан ҳайратга тушмаган. Шунда хаттот эни 125 ва бўйи 225 см катталикда Қуръон кўчирган. Каломи шарифни Амир Темур ҳузурига аравада олиб келишга тўғри келган. Мамнун бўлган ҳукмдор хаттотни дабдаба билан мукофотлаган. Бугунги кунда ушбу Қуръон саҳифаларини Британиядаги Мет музейида кўриш мумкин. Ислом цивилизацияси маркази хаттоти ва реставратори Нажмиддин Фаёзий Амир Темур Қуръони саҳифасини ўзидек қилиб яратди. Табаррук саҳифа Ислом цивилизацияси маркази музейи экспонатлари қаторида ўзига муносиб ўринни эгаллайди.






