Маънавий-маърифий тадбирлар

Маънавий-маърифий тадбирлар

 

vraoverovaorvo.jpg 

 

Ислом цивилизацияси маркази Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, ва Имом Мотуридий халқаро илмий тадқиқот марказининг илмий ходимларидан иборат тарғибот гуруҳи томонидан Андижон вилоятининг Асака, Шаҳрихон туманлари, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри, Наманган вилоятининг Учқўрғон, Уйчи, Норин туманларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Ушбу тадбирларда “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми”, “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ва “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида маърузалар тингланди. Шунингдек, тингловчилар учун “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” номли фильм ҳам намойиш этилди.