Маънавият ва маърифат ўчоғи
Маънавият ва маърифат ўчоғи

Маълумки, кутубхоналар қадим-қадимдан инсонлар учун маънавият ва маърифат ўчоғи бўлиб, инсон зоти доим китобларга интилиб яшаб келган. Ҳар доим кутубхоналар жамият ҳаётининг ажралмас қисми бўлган. Фақат кутубхоналар туфайлигина қадимги қўлёзмалар, босма китоблар, тарихий шахслар ҳақидаги манбалар бизгача етиб келгани ҳеч кимга сир эмас.
Ёзувнинг пайдо бўлиши ва ҳужжатли манбалар, қўлёзма ва кейинчалик босма китобларнинг кўпайиши кутубхоналарнинг юзага келишига сабаб бўлди. Кутубхоналар милоддан аввалги 2 минг йилликда вужудга келиб, ёзувлар сопол битикларда ёзилган эди. Милоддан аввалги VII аср ўрталарида Шарқдаги кўп саройларда қадимги Миср ва Рим ибодат хоналари қошида кутубхоналар бўлган. Қадимги даврдаги кутубхоналардан энг машҳури Искандрия кутубхонасидир.
Мисрдаги Искандария кутубхонасининг тарихи эрамиздан аввалги II ёки I асрларидан бошланади. Кутубхона тўғрисидаги узуқ-юлуқ маълумотлар Страбоннинг "Географияси"да, Сенека, Плутарх ва Светонийнинг ёзувларида ҳам учрайди. Баъзи маълумотлар иккинчи аср ҳакими Гален ва бошқа бир қатор муаллифларнинг асарларида берилган. 2002 йилда эски кутубхонанинг тахмин қилинган жойида қадимги улуғворликни тиклаш ва китобхонлар учун билим олиш имкониятини яратадиган замонавий "Александрия кутубхонаси" қурилди.
Мисрда кутубхонанинг қурилиши натижасида янги таълим тизими ва ҳукуматдан мустақил бўлган халқ таълими ташкилоти яратилди. Ушбу муассаса бир қатор маданий функцияларга эга. Мисрдаги 2011 йилдаги инқилоб пайтида, Искандария аҳолиси кутубхонани занжир каби ўраб олиб, йўлидаги ҳамма нарсани йўқ қилиб келаётган жиноятчилардан кутубхонани ҳимоя қилишди.

Миср Араб Республикасининг Искандрия шаҳрида жойлашган, дунёнинг энг катта кутубхоналаридан бири бўлган кутубхона талабалар ва тадқиқотчилар учун олтин фурсат тақдим қилади.
ЎзбекистонДаги Ислом цивитлизацияси маркази делегацияси Искандария кутубхонасида бўлиб, унинг бош директори доктор Мустафо Эл Фэки билан ҳам учрашган. Доктор Эл Фэки Ўзбекистонда амалга оширилаётган хайрли ишлардан хабардор эканини, мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан аждодлар меросини сақлаш ва ўрганиш бўйича амалга ошираётган ишларни кузатиб турганини мамнуният билан қайд қилган.
- Алоқаларимиз тарихи мамлуклар ва ҳатто улардан олдинги замонларга тақалади. Албатта биз ҳамкорлик қилишимиз, оталар анъаналарини давом эттиришимиз керак. Биз Ўзбекистон томонининг кутубхонамиздаги машҳур кишилар тимсоллари қаторида кўриш учун Аҳмад ал-Фарғоний ҳайкалчасини тортиқ қилиш ниятидан хабардор бўлдик. Ушбу улуғ олим мамлакатларимиз ва халқларимиз, тарихимиз ва маданиятларимиз ўртасида мисоли бир кўприкдир. Албатта бундай ҳадяни мамнуният билан, шараф деб билиб қабул қиламиз, — дгани кутубхона директори.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Искандария кутубхонасининг Ислом тадқиқотлари маркази ўртасида ҳамкорлик битими ҳам имзоланган.




