“Маънавият хиёбон”лари ташкил этилмоқда
“Маънавият хиёбон”лари ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Републикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудда “Маънавият хиёбон”лари ташкил этиш бўйича берган топшириғига асосан жумладан Тошкент вилоятининг бир қатор туманларида, хусусан Ангрен шаҳрининг Нурчи маҳалласида мазкур масканнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
“Маънавият хиёбон”ини ташкил этишда вилоят, шаҳар масъуллари, фаоллар, нуроний ва ёшлардан иборат кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Хиёбон адабиёт, маърифат ва маданият масканига айлантирилди.
Масканда очиқ осмон остидаги кутубхона фаолият юритади. Турли спорт тадбирлари, кўнгилочар ўйинлар, жонли куй-қўшиқлар ўтказилади. Асосийси, қўл меҳнати ёрдамида қилинган ишлар кўргазмаси йўлга қўйилган. Йил якунига қадар шундай масканлар вилоятнинг 20 та ҳудудида ташкил этилиши белгиланган.