Малайзия Ислом цивилизацияси институти билан ҳамкорлик
Малайзия Ислом цивилизацияси институти билан ҳамкорлик

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директори ва Малайзия Ислом цивилизацияси институти ўртасида видеоконференция ташкил этилди.
Малайзияда 2018 йилда ташкил этилган Ислом цивилизацияси марказининг асосий мақсадлари маърифатли исломн, шу жумладан Ўзбекистон олим ва мутафаккирларининг буюк мероси ўрганиш, шунингдек, диний-маърифий тадбирлар ва халқаро илмий-амалий анжуманлар ташкил этишдир.
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директори билан Малайзия Ислом цивилизацияси институти ўртасидаги ҳамкорликнинг илк қадами сифатида томонлар 8-9 апрель кунлари "Ислом цивилизациясининг буюк алломалари"мавзусида қўшма онлайн-семинар ташкил этишга келишиб олдилар.
Семинарнинг асосий мақсади буюк ўзбек мутафаккирларининг Ислом цивилизацияси, жумладан, илоҳиёт, Ислом ҳуқуқи, тарих, фалсафа, математика, астрономия ва тиббиёт ривожига қўшган салмоқли ҳиссасини очиб бериш ҳамда илмий-тадқиқот ва билим алмашиш, икки мамлакат илмий муассасалари ўртасидаги илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази раҳбарияти икки муассаса фондларида сақланаётган нодир қўлёзмалар ва литографик китобларнинг каталоглари билан алмашиш муҳимлигини таъкидлади. Бу қўшма тадқиқотлар ўтказиш учун зарур бўлган Ўзбекистон ва Малайзиядаги диний тадқиқот марказларининг илмий ресурсларини кенгайтириш имконини бериши қайд этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Малайзияда дин соҳасида ўтказилаётган тадбирлар ва тадқиқотлар ҳақида икки мамлакат жамоатчилигининг хабардорлигини ошириш учун мақсадида ғамкорларнинг журналларида марказлар вакилларининг илмий-тадқиқотчилик ишларини мунтазам равишда нашр этиб бориш таклиф этилди.
Томонлар шу йилнинг март ойи бошида юқоридаги соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимни онлайн тарзда имзолаш маросимини ўтказишга келишиб олдилар.
"Жаҳон" АА.




