Мактабларда илк сабоқни раҳбарлар ўтишди

Мактабларда илк сабоқни раҳбарлар ўтишди

 

54n645neovrraok76g5uggrprcj3eap.jpg

 

        Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги умумтаълим мактабларида янги ўқув йили бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз мактаблари ўқувчилари ва устоз-мураббийларига табриги ўқиб эшиттирилди. Мазкур табрик орқали давлатимиз раҳбари шундай қувончли айёмда беғубор нигоҳларида ҳайрат ва ҳаяжон учқунлари порлаб, катта орзу-интилишлар билан мактаб остонасига қадам қўяётган 800 минг нафарга яқин ўғил-қизларимизга, ота-оналар ва педагоглар жамоатчилигига ўзининг эзгу тилакларини билдирди.

Билимлар куни тадбирлари ва биринчи – “Келажак соати” дарсларида давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, эл ардоғидаги кишилар иштирок этиб, ўқувчиларга ўз ҳаётлари, тажрибалари мисолида сабоқ бердилар. Жумладан, Самарқанд вилоятидаги Олий Мажлис Сенатига сайланган сенаторлар ҳам таълим муассасаларида бўлиб, ўқитувчи ва ўқувчиларни мустақиллик байрамига уйғун нишонланаётган Билимлар куни билан табрикладилар. Мамлакатимизда ёш авлод таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилаётгани, мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.