Мақом санъати

Мақом санъати

 

aryarycpr.jpg 

 

         Ўзбек миллий мақом санъати халқимизнинг улкан маънавий меросидир. Унда ўзбек халқининг қадим тарихи, маънавий дунёси, бадиий фалсафаси руҳи мужассам. Шу боис неча асрдирки, мақом мусиқанинг олий намунаси сифатида алоҳида ардоқлаб келинмоқда. 

         Президентимизнинг “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мақом санъати янада ривожлантирилиб, бутун дунё бўйлаб тан олинмоқда.

         Мақом санъатини кенг тарғиб қилиш, уни, айниқса, ёшлар орасида оммалаштириш  мақсадида “Янги Ўзбекистонда миллий мақом Ренессанси анъаналари” номли маърифий тадбир Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бошланди.   

         Тадбирда Юнус Ражабий номидаги Мақом ансамбли жамоаси томонидан мақом санъатининг нодир намуналари ижро этилди, миллий чолғучилар томонидан мусиқий композициялар тақдим этилди.