Маданий меросга доир халқаро қонун

Маданий меросга доир халқаро  қонун

 vapvapvaap.jpg

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан “Маданий ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот маркази (ICCROM) Уставини (Рим, 2013 йил 29 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди ва қабул қилинди.

ICCROM – таълим, ахборот алмашинуви, тадқиқот ва ҳамкорлик орқали жаҳон маданий меросини сақлаш билан шуғулланувчи ҳукуматлараро ташкилот ҳисобланади. Ушбу ташкилот 1959 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг бош қароргоҳи Рим шаҳрида жойлашган. Ҳозирги вақтда унга 142 та давлат аъзо. Мазкур халқаро ташкилот ўз ваколати доирасида ЮНЕСКО маслаҳатлашув органи ҳисобланади ва умумжаҳон маданий мерос объектларида амалга оширилиши мўлжалланган лойиҳаларни кўриб чиқишда, улар бўйича хулоса ва тавсиялар тайёрлашда кўмак беради.

Ўзбекистоннинг ICCROMга аъзо бўлиши ЮНЕСКОнинг техник ёрдами ва маблағларини кенгроқ жалб этиш, ҳар икки йилда бўлиб ўтадиган ICCROM Бош Ассамблеясида юртимизда маданий меросни сақлаш ҳолатини кўриб чиқиш ҳамда соҳада ўтказиладиган халқаро тадбирлар ва муносабатларда Ўзбекистон вакилларининг тўлақонли аъзо сифатида иштирок этиш имконини беради.