Маҳаллий Кенгашларга янги ваколат, янги кафолат ва янги масъулият юкланади
Маҳаллий Кенгашларга янги ваколат, янги кафолат ва янги масъулият юкланади

Президентимиз «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонунни имзолади. Орадан атиги тўрт кун ўтиб, 16 ноябрь куни «Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолияти кафолатларини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармон қабул қилинди.
Бир қарашда, ушбу икки ҳужжат турли йўналишларга қаратилгандек туюлиши мумкин. Аммо уларни ўзаро боғлиқ ҳолда ўрганиш ва таҳлил қилиш маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида амалга оширилаётган ўзгаришларнинг яхлит манзарасини намоён этади. Қонун, аввало, Кенгашнинг институционал асосларини қайта белгилаб, унинг ички бошқарув тизими, раҳбарлик ваколатлари, кун тартибини шакллантириш ва ҳисобдорлик механизмларини такомиллаштиради. Фармон эса ушбу ҳуқуқий асосларнинг амалиётда самарали ишлашини таъминлайдиган механизмларни жорий этади.
Хусусан, ҳисоботларни эшитиш тартиби, маҳаллий бюджет маблағларидан фойдаланишда депутатлар ташаббусининг ўрни, депутатлик фаолияти кафолатлари ҳамда фуқароларнинг Кенгашлар фаолиятидаги иштирокини кенгайтириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилади.
Сессия материалларини тайёрлаш, депутатлик сўровларини тегишли ижрочиларга етказиш, уларнинг ижросини кузатиб бориш ва берилган жавобларни таҳлил қилиш котибият фаолиятининг кундалик вазифалари ҳисобланади. Шу жараёнларнинг бевосита иштирокчиси сифатида айтишим мумкинки, мазкур ўзгаришлар оддий қонунчилик таҳрирлари билан чекланмайди. Улар Кенгаш ва ҳокимлик.