Маҳаллий кенгашлар ваколатлари кенгайтмоқда

Маҳаллий кенгашлар ваколатлари кенгайтмоқда

bez-llolrrnazvania.jpeg

       Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида давлат бошқарувини янада демократлаштириш, ҳокимият тармоқлари ўртасидаги мувозанатни мустаҳкамлаш ҳамда вакиллик органларининг таъсирчанлигини оширишга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилди..

       Айниқса, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар ваколатларини кенгайтиришга қаратилган ислоҳотлар жамият ҳаётида янги босқични бошлаб бериши билан эътиборга молик. Конституциявий ислоҳотлар доирасида вилоят ҳокимлари ва маҳаллий Кенгашлар раислари лавозимларининг ажратилгани маҳаллий вакиллик органларининг мустақиллиги ва нуфузини сезиларли даражада оширди. Энди ушбу тизим 2026 йилдан бошлаб 208 та туман ва шаҳарда ҳам жорий этилиши маҳаллий давлат бошқарувида янги, самарали муносабатлар тизимини шакллантиради.

       Давлат раҳбари таъкидлаганидек, мазкур ислоҳотлар ижро ҳокимиятининг маҳаллий Кенгашларга бўлган   муносабатини тубдан ўзгартиришни талаб қилади. Депутат сўровлари ижросини ҳар чоракда таҳлил қилиш, сусткашликка йўл қўйилган ҳолатлар бўйича прокуратура органларига тақдимнома киритиш амалиёти маҳаллий ижро идораларининг масъулияти ва ҳисобдорлигини янада кучайтиради. Бу эса депутатлик назоратини формал эмас, балки амалий механизмга айлантиради.