Лимон ҳосили сайли
Лимон ҳосили сайли

Жиззах шаҳрида анъанавий “Лимон ҳосили сайли” бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокимлиги, “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки вакиллари, лимон етиштирувчи фермерлар ҳамда хусусий тадбиркорлар иштирок этишди.
Тадбир доирасида иштирокчилар лимончилик соҳасида эришилаётган натижалар, ҳосилдорликни ошириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар. Шу билан бирга, келгусида соҳани ривожлантиришга доир устувор йўналишлар муҳокама қилинди.
Агроинновацион технологиялар, сувни тежовчи суғориш тизимлари, юқори сифатли кўчатлар ҳамда “Ўзбек лимони” миллий брэндининг халқаро бозорлардаги имкониятлари ҳақида маълумот берилди. Экологик тоза маҳсулот етиштириш ва уни ташқи бозорга экспорт қилиш масалаларида амалий таклифлар илгари сурилди.
“Лимон ҳосили сайли” нафaқат ҳосилдорлик ва инновациялар намойиши, балки деҳқонлар, ҳокимлик ва банк тизими ўртасидаги самарали