Лангар Қуръони
Лангар Қуръони

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг кутубхонасида сақланаётган “Катта Лангар Қуръони” номи билан аталадиган Қуръони каримнинг нусхаси дунёдаги энг қадимий ва нодир қўлёзма асарларидан ҳисобланади. Катта Лангар Қуръони деб номланиши, унинг Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги Лангар ота масжидида сақланганига бориб тақалади.
Маҳаллий аҳолининг ҳикоя қилишича Катта Лангар Қуръони 1917 йилларда Асрорхўжа ота исмли кишининг қўлида бўлган, 30 йилларгача унинг ўғли Уста Абдулло ота, ундан кейин Ёқуб бобонинг қўлида сақланган. Ундан Қулфи момонинг қўлига ўтиб 1957 йилгача у кишининг қўлида сақланган. 1957 йилдан Тўхта Бобо Ражабовнинг қўлида сақланган. Орадан ўн йил ўтиб, мустақиллик йилларида ушбу муборак саҳифалар яна Катта Лангар зиёратгоҳига қайтарилади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 24 майда “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаганларидан кейин юртимизда бу борада бир қанча илмий-амалий анжуманлар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси кутубхонасида аввалдан бир саҳифаси сақланиб келган бўлса, 2003 йилда қолган 12 саҳифаси Лангар ота масжидидан келтирилган бўлиб, ҳозирда 13та саҳифаси сақланмоқда.




