Қурилиш жараёни жадаллашмоқда

Қурилиш жараёни жадаллашмоқда

rhregegfewfwef.jpg

 

           Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилишининг бош пудратчиси – “12-трест” акциядорлик жамиятининг жамоаси коронавирус пандемияси сабабли вақтинчалик  чегаралашлар сабабои бой берилган вақтни тўлдириш учун қурилиш жараёнини тобора жадаллаштирмоқдалар. Бугунги кунда ушбу мажмуа барча объектларида иш қизғин.

         Трест қурувчилари бинонинг пастки қисмида ер текислаш ва бетон қуйиш ишларини олиб бормоқдалар. Айни пайтда ҳавозалар ғам текисланмоқда. Шу билан бирга сантехника тизимларини  ўрнатиш учун  ҳандақлар қазилмоқда.

         Марказ биносининг пастки қисмида падозлаш ишларини амалга ошириш учун  металл  ускуналар ўрнатилмлқда.

Бинонинг биринчи қаватида  эса  газоблокларни теришга киришилмоқда. Шу билан бирга  мажмуа зинапояларининг  бўлмаларида пайваннлаш ва бетон ишлари ҳам бошлаб юборилган.

aergergwefew.jpg

nstbdvdvdv.jpg

stegrwfewfewfwe.jpg

uiymunthfbg.jpg

iumgynhtbgfv.jpg

ioumynthbgf.jpg

           Марказ биносининг гумбазларини ўрнатиш ишларига ҳам киришилган. Монтажчилар гумбазнинг  металл конструкцияларини ўрнатмоқдалар. Гумбазнинг сиртини қоплаш доирасида хориждан карбон пластик қопламалари келтирилди. Гумбаз тиғи ҳам келтирилган. Қурувчилар уларни йиғишга киришмоқдалар.

Х.Шукуров