Қурилиш жадал суръатда давом этмоқда
Қурилиш жадал суръатда давом этмоқда

Тошкент шаҳрининг Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудидаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази объекти қурилишида бугунги кунда қурилиш-монтаж ишлари жадал суръатда олиб борилмоқда. Бинонинг бош фасад қисми деворларига пардозлаш ишлари учун метал буюмлар ўрнатилмоқда.
1-қаватда хоналарни ажратиш доирасида газоблок элементларини териш ишлари олиб борилмоқда. Гумбаз қисми ва бино остида ҳамда зинапояларда монтаж ишлари ва пайвандлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бинонинг ёнидаги 3-қаватли 600 автоуловга мўлжалланган ер ости гараж қурилишида ҳам ишлар қизғин кетмоқда. Метал арматуралардан каркаслар ясалиб, монтаж қилиниб, қолиплар ўрнатилиб, монолит бетондан устунлар қуйилмоқда. Бинонинг атрофида мухандислик тармоқлари тизимлари қурилмоқда.
Объектдаги қурилиш-монтаж ишлари бош пудратчи – “12-трест” акциядорлик жамиятининг Отабек Аҳмедов раҳбарлик қилаётган 50-қурилиш бошқармасининг қурувчилари томонидан амалга оширилмоқда. Мазкур объектдаги ишларда бошқарманинг бош иш юритувчиси Руслан Атабеков бошчилигидаги қурувчилар бригадалари иш юритмоқдалар. Айниқса қурувчи-бригадирлар Шарифжон Қаршибоев, Тоир Дадахонов, Дилшод Примов, Улуғбек Исоқулов, Муҳаммадали Душабоев, Музаффар Ҳакимов, Меҳридин Чиновнинг бригадалари ишчилари ва бошқа илғор қурувчи-монтажчилари томонидан объектдаги комплекс ишлар фаол суръатда амалга оширмоқда.
Х.Шукуров







