Қурилиш жадал давом этмоқда Фоторепортаж
Қурилиш жадал давом этмоқда
Фоторепортаж
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Бош пудратчи - “12 трест” акциядорлик жамияти ва ёрдамчи пудратчилар қурувчилари қурилиш ишларини жадал давом эттирмоқдалар.
Бугунги кунда марказ биносининг цокол қаватида пол қисмилари текисланмоқда. Пардевор бўладиган жойларга монолит бетондан пойдеворлар қуйилмоқда. Пойдевор қуйилган жойларга қолиплар ўрнатилиб монолит бетондан пардеворлар қуйилмоқда.

Бино биринчи қаватида эса монтаж ишлари бажарилмоқда: колонна-ригеллар устига профлист қопламалари, армокаркаслар ўрнатилиб, бетонланмоқда. Холл қисмида газоблокдан пардевор териш ишлари бажарилмоқда Жойларда армокаркаслар йиғиш ва металл конструкция элементлари қисмида пайвандлаш ишлари бажарилмоқда

Бининг том қисмидаги асосий гумбаздаги фермалар ўзаро боғланиб, монтаж ишлари бажарилмоқда. Унинг остидаги ярим гумбазнинг остига периметри бўйича сиртига металл қопламалари ўрнатилиб бўялмоқда. Зинапоя бўлмаларида монтаж ишлари бажарилмоқда. Қолиплар ва армосеткалар ўрнатилиб, бетонланмоқда. Бетонланган жойлардан қолиплар демонтаж қилинмоқда.

Объектдаги метал-конструкция элементлари ўрнатилган жойларда пайвандлаш ишлари бажарилмоқда.
Бино фасадларида ташқи пардозлаш ишлари доирасида метал конструкция қисмлари, элементлари ўрнатилмоқда. Асосий фасад қисмининг ховлисида ёмғир сувлари кетадиган ва водопровод тармоқлари учун хандақлар қазилмоқда.
Бино ёнидаги котлованда уч қаватли ер ости гаражи қурилишига монолит конструкциялари учун, устунларига арматурадан ёйма ва бўйлама каркаслар ўрнатилмоқда, бетонланмоқда, шунингдек ер қазиш, текислаш ва шағал тўкиш ишлари бажарилмоқда.
Х.Шукуров







