Қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал
Қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал

Маълумки, Бухоро ихтисослаштирилган маданият мактаб-интернатининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуд билан биргаликда Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртига бепул берилган эди. Диний таълим муассасасига тақдим этилган ушбу ҳудуд ва биноларда айни кунларда қурилиш-таъмирлаш ишлари коронавирус пандемияси шароитларида санитария талабларига қатъий амал этилган ғолатда жадал давом этмоқда.
Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти бино ва иншоотларида амалга ошириладиган реставрация-тиклаш, қурилиш-таъмирла ва жиҳозлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекцияси маблағлари ҳисобига амалга оширилмоқда.
Бинолар миллий ва замонавий меъморчилик анъаналарига мос шаклда ҳар томонлама қулай ва шинам қилиш борасида ишлар олиб борилмоқда. Мазкур ҳудудда ўқув биноси билан бир қаторда ёпиқ спорт майдони, сув ҳавзаси, талабалар турар жойи, ошхона ва мударрислар учун алоҳида турар жой мажмуалари ҳам барпо этилмоқда. Мазкур қурилиш-монтаж ишларини 2020 йил сентябрь ойига қадар якунлаш мақсад қилинган.





