“Кўкалдош”да “Маънавий оламга саёҳат”
“Кўкалдош”да “Маънавий оламга саёҳат”

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Маънавий оламга саёҳат” номли кўргазма ташкил этилди.
Мазкур кўргазма Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг “Аҳоли ва ўқувчи ёшлар орасида моддий-маданий мерос объектлари, тарихий мерос дурдоналари тўғрисида фото (видео) кўргазмалар ташкил этиш ва тарғибот тадбирларини амалга ошириш” бандидаги вазифалардан келиб чиққан ҳолдп ўтказилди.
Кўргазмада таълим муассасаси фондида сақланаётган нодир қўлёзмалар, диний ва бадиий асарлар, таълим муассасаси устозлари қаламига мансуб китоблар, гўзал хат намуналари ҳамда ранг-баранг санъат асарлари кўргазмага қўйилди.
Ҳавола этилган хаттотлик намуналари “Кўкалдош” мадрасаси хаттоти Ислом Муҳаммад домла ва у кишининг шогирдлари – Асқаров Довуд, Абдуқаюмов Абдураҳмон ва Юсупов Муҳаммадсодиқларга тегишли бўлиб, араб ёзувини таниган ва танимаганларга эстетик завқ улашди. Кўргазмада таълим муассасаси ўқитувчи ва талабалари, ишчи-ходимлари, шунингдек, олий таълим муассаларидан талабалар ҳамда мадрасага ташриф буюрган хорижлик сайёҳлар ҳам иштирок этдилар.






