Қуёш панеллари ўрнатиш фойдаси

Қуёш панеллари ўрнатиш  фойдаси

 

vakyrvaprvaprvaprvayprapyr.jpg

 

        Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, жорий йилнинг январь–сентябрь ойларида 35 минг 284 нафар жисмоний шахс электр тармоқларига узатилган қуёш энергияси учун давлат бюджети ҳисобидан 153 миллиард 643 миллион сўм субсидия олди.

Субсидиянинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келган:  

Хоразм вилояти — 42,6 миллиард сўм,  

Қорақалпоғистон Республикаси — 22,4 миллиард сўм,  

Бухоро вилояти — 15,3 миллиард сўм ажратилган.

       Маълумот ўрнида айтиш жоиз, субсидияни «Солиқ» мобил иловасидан “Кешбэк ва имтиёзлар” хизматидаги “Қуёшли хонадон” бўлими орқали “Картага пул ўтказиш” ойнасида банк картангизга ўтказиб олиш мумкин.

      2023 йил 1 апрелдан “Қуёшли хонадон” дастури доирасида хонадонларга қуёш панеллари ўрнатган жисмоний шахсларга панель орқали ишлаб чиқарилган ва ягона электр тизимига узатилган ҳар бир киловатт соат учун 1000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланган. Қайта тикланувчи энергия манбалари учун имтиёзлар амал қилмоқда.