КОРИЗЛАР - ЎЗ ДАВРИНИНГ АЖОЙИБ ИХТИРОСИ

КОРИЗЛАР - ЎЗ ДАВРИНИНГ АЖОЙИБ ИХТИРОСИ

Кориз форсча сўз бўлиб, ер ости сувларини йиғиш ва уларни ер юзасига чиқариш учун қурилган ер ости гидротехника иншооти тушунилади.  Сайёрамизнинг қурғоқчил зоналарида сувдан фойдаланиш тарихи кўп асрларга бориб тақалади. Одамлар сув олиш усулларини, тоғлардан сув йиғадиган каналларни қуриб, қудуқлар қазиб уларни  истеъмол жойигача олиб боришган. Шунингдек баландлик жойларига эса ер остидан сув лахимларини қазиб, йўналишларида қудуқларни қуриб суғориш тизими билан таъминлашган.

Кориз тизими бизнинг эрамиздан минг йил аввал қадимги Форсда сув таъминотининг асосий усулига айланган. Кейинчалик у Ўрта Осиё, Кавказ ва Хитойга тарқалди. Энг ажабланарлиси шундаки, ушбу тизим бизнинг давримизда ҳам мавжуд ва ишлайди.

dadfwwf.jpg

Эрондаги Гонобод Кориз тизими

 

Техник жиҳатдан, бу вертикал қудуқлар тизимига ўхшайди, чуқурлиги бир неча метрдан бир неча юз метргача, диаметри бир метргача, ер ости сув қатламининг тубига қазилган. Уларнинг орасидаги масофа тахминан 30 метрни ташкил қилади.

Ер остидаги барча қудуқлар галереяга бирлаштирилиб, сув омборига сувни этказиб бериш ёки суғориш учун тақсимланадиган нишаб орқали суғориладиган ерларга ер ости галереяси орқали  етказилади. Ер ости галереясининг баландлиги 1,5 метргача, кенглиги 2 метргача, баъзиларида деворлари ғиштдан, тошдан қурилган бўлади.

Қуйидаги расмда коризнинг ишлаш принципи кўрсатилган.

1.   Ер остида қурилган кориз.

2.   Сув юрадиган галерея.

3.   Сув манбаи.

4. Кориз йўналишидаги бўйлама қудуклар (хар 10-40 метрларда жойлашган бўлиб,  чуқурлиги 15 метрдан -70 метргагача қазилган)

5.   Ер ости сизот сувлари. 

adsghherf.jpg

Кориз кавлашда бир қанча коризчи жамоолар ойлаб, йиллаб лахмлар,қудуқлар қазиб, минглаб кубометр тупроқ ва шағаллар қазиб чиқаришган

sggregfdss.jpg

Қадимда Туркистон ўлкасида сув мавжуд бўлмаган жойларни, сув сатхидан баланд бўлган текисликларни,  дашти биёбонларни коризлар ёрдамида суғорилган. Нурота вилоятида 30 дан ортиқ коризлар тизими ишлаган бўлиб, бугунги кунда кўпи кўмилиб кетган. Вилоятдаги Мастон номли коризнинг 280та қудуғи бўлиб, бош қудуғининг чуқурлиги 14метр ва лаҳимининг узунлиги 3 км бўлган. Кориз қурилиши даврида бу қудуқлар тупроқ шағалларни чиқариб ташлашга, коризни ишлатиш даврида эса кузатув, назорат қилишга, тиклашга, таъмирлашга ва хаво алмаштириш учун хизмат қилган.

fsghrhrhgtg.jpg