Қорақалпоқ тарихининг кўзгуси

Қорақалпоқ тарихининг кўзгуси

vkerverocoyervkpyukpyur.jpg

Нукус шаҳридаги Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи 1929 йилда ташкил этилган.

 

Дастлаб Тўрткўл туманида Ўлкашунослик музейи сифатида иш бошлаган иншоот 1944 йил Нукус шаҳрига кўчирилган. Бугунги кунда музейнинг этнография, табиат, археология, ҳунармандчилик, янги тарих ва фотография каби фондларида жами 90 мингга яқин экспонат сақланмоқда. 

 

Ўз фаолиятини 20 та экспонат билан бошлаган музей коллекцияси бугунги кунга келиб 80 минг 754 донага етди. Шундан 400 дан зиёди ноёб экспонат ҳисобланади. Музей фондида заргарлик, археология, ҳунармандчилик, амалий санъат, табиат, XX асрга тегишли бўлган маълумотлар, Қорақалпоғистон Республикаси тасвирий санъати ривожига ҳисса қўшган, шунингдек, Оролбўйида ижод қилган рассомларнинг тасвирий санъат асарлари сақланади.

 

Халқимизнинг тарихини, санъат асарларини ўзида жамлаб,  90 йилдан ортиқдан  буён беминнат хизмат қилиб келаётган Қорақалпоқ давлат ўлкашунослик музейига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги “2017-2018 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида

yerkeyryukpyupkryurykup.jpg

Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи номи берилди. Шунингдек ушбу қарор асосида Мўйноқ тумани “Экология” ва Элликқалъа тумани “Археология” музейлари музей филиалларига айлантирилди.

 

– Музейга ташриф буюрганлар Қорақалпоғистон ўлкаси тарихи, табиати, ҳудуддаги археологик ва маданий эсдаликлар, қорақалпоқ халқининг миллий этнографиясига оид экспонатлар билан танишишлари мумкин, — дейди музей директори ўринбосари Саня Бойбосинова. – Шунингдек, бу ерда таниқли адиб ва санъат арбоблари, меҳнат қаҳрамонлари фаолиятига доир ноёб ашёлар ҳамда ёзма маълумотлар мавжуд.