Китобсевар миллат – маърифатли жамият пойдевори

Китобсевар миллат – маърифатли жамият пойдевори

 

avpvyarpvaporpvropvaorkenrayvprivfyapfyvukpyfuvkapappp.png

 

     Самарқанд вилояти ахборот-кутубхона марказида “Китобсевар миллат – маърифатли жамият пойдевори” шиори остида ўтказилаётган VI Республика “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида китоб тақдимотлари, танловлар ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

     Жумладан, бугун “Зарафшон” газетаси кутубхонаси” туркумида чоп этилган “Муҳокамадаги мавзулар”, Тўлқин Сиддиқовнинг “Бефарқликдан бедорликка” ҳамда Турғунбой Ҳасановнинг “Тулкининг туши” китоблари тақдимоти ўтказилди.

     Ҳафталик доирасида Самарқанд вилоят суди раҳбарияти, судьялар ҳамда суд ходимлари ҳам марказда бўлиб, кутубхонанинг бой китоб фонди билан яқиндан танишди. Улар кутубхонага доимий аъзоликка қабул қилиниб, ID карталар топширилди. Шунингдек, судьялар марказга турли хил китобларни туҳфа қилди.  

     Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамияти (WОSCU) томонидан нашр этилган “Ўзбекистон маданий мероси” туркумидаги китоб-альбомлар тўплами совға қилингани ҳафталикнинг муҳим воқеаларидан бири бўлди