Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги
Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги

Мамлакатимиз миқёсида ноябрда “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” ўтказилмоқда. Мазкур ойлик доирасида аҳолининг рақамли саводхонлигини ошириш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ҳамда интернет фирибгарликларидан огоҳ этиш бўйича кенг қамровли тадбирлар ташкил этилади.
Бугунги кунда киберхавфсизлик — бу нафақат техник, балки ижтимоий масала ҳамдир. Шу боис ҳар бир фуқаро ўз шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш, номаълум ҳаволаларни очмаслик ва ишончсиз манбаларга банк картаси маълумотларини киритмаслик орқали нафақат ўзини, балки жамиятни ҳам муҳофаза қилиши лозим.
Ойлик давомида жойларда мобиль тарғиботлар билан бирга “Энг фаол маҳалла”, “Интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланаман”, “Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!”, “Энг яхши миллий контент” каби йўналишларда танловлар, кибер-спорт мусобақалари, IT соҳасида онлайн олимпиадалар, кибер таҳдидлардан ҳимояланиш бўйича ўқув курслари, секторлар раҳбарларининг фуқаролар билан учрашувлари ва бошқа шу каби тадбирлар ташкил этилиши белгиланган.