“Келажакка қадам” лойиҳаси

“Келажакка қадам” лойиҳаси

 

vprovaprvaprvapr.jpg

       Бухорода битирувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик ва инновацион ғояларни ривожлантириш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоят ҳокимлиги, “Ўзмиллийбанк” АЖ, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида “TalabaExpo-2025” касб кўргазмаси ўтказилди.

       Кўргазмада вилоятдаги 9 та олий таълим ташкилотининг 10 минг нафардан ортиқ талаба-ёшлари ва битирувчилари иштирок этди. Уларга 100 дан зиёд йирик иш берувчилар томонидан 1000 дан ортиқ бўш иш ўринлари, шу жумладан, амалиёт ва стажировкалар таклиф этилди. 

       Тадбир дастурига мувофиқ талабаларнинг Бухоро эркин индустриал-иқтисодий зонасига ташрифи, муваффақиятли тадбиркорлар билан учрашуви, бизнес ва стартап лойиҳалар тақдимотлари, шунингдек, имтиёзли кредитлар бўйича маслаҳатлар ташкил этилди.